09:34 / 19.09.2017
4 173

Жолининг янги фильми бошқа мамлакат номидан «Оскар»га номзод

Жолининг янги фильми бошқа мамлакат номидан «Оскар»га номзод
Анжелина Жолининг «Улар аввал отамни ўлдиришди» фильми Камбожадан «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясида илгари сурилди. Kun.uz шу ҳақида хабар берди.

Картина камбожалик ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лунг Анг ва унинг «қизил хемерлар» режими ҳақидаги хотираларига бағишланган. Жоли у аёл билан 2002 йилда, Камбожадаги биринчи гуманитар миссияси вақтида танишган.

Анжелина Жоли Америка ва Камбожа фуқаролигига эга. Унинг ўғилларидан бири Камбожада туғилган.

Фильмни молиялаштириш ишлари билан Netflix онлайн-сервиси шуғулланган. Лента Шимолий Америка прокатига чиқади ва бу унга бошқа «Оскар» номинациялари учун курашиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жолининг янги фильми бошқа мамлакат номидан «Оскар»га номзод