09:03 / 20.09.2017
12 227

Юлдузлар ўтган ҳафта нималар билан банд бўлди? (фото)

Юлдузлар ўтган ҳафта нималар билан банд бўлди? (фото)
My Day таниқлиларнинг Instagram саҳифаларига назар ташлаб, уларнинг ўтган ҳафтада нималар билан машғул бўлганликларини билиб олди, деб ёзади Дарё нашри.
Лола Йўлдошева


Латофатли хонанда Лола ҳозирда фарзандлари билан Москва шаҳрида истиқомат қилаётгани унинг ижтимоий тармоқларда кузатиб бораётган мухлисларига маълум. Хонанда сурункали равишда ўз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар билан ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали ўртоқлашиб боради. Унинг сўнгги суратлари остига ёзилган хабарларга кўра, Лола тез орада ҳаётидаги муҳим кунга тайёргарлик кўрмоқда ва бунинг шарофати билан махсус парҳез тутишни бошлаган. У ўзи истеъмол қилаётган таомлар сурати остига ўзи каби парҳезга ўтирган мухлислари учун бу мавзуда тавсияларини ҳам аямаган.
Райҳон

16 сентябрь куни бетакрор Райҳон ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. Хонанда аввалига турмуш ўртоғи билан ресторанда тушган суратини жойлаган бўлса, кейин бир қучоқ атиргул ушлаб тушган сурати билан бўлишган. Шунингдек, интернет тармоғида унга яқинлари томонидан туғилган куни шарафига уюштирилган сюрприз видеоси ҳам пайдо бўлди.
Умидахон


Умидахон ҳам ижтимоий тармоқларда жуда фаол фойдаланувчилардан ҳисобланади. У деярли ҳар куни қандай ўтаётганлиги билан Instagram орқали бўлишиб боради. Хонанда ўтган ҳафтада жуда кўп тадбирларда иштирок этиб, уларнинг барчасидан фотосуратларни ижтимоий тармоқда эълон қилди. Янги ресторан очилиши дейсизми, MY5 каналидаги янги кўрсатув суратга олиш жараёними, ва албатта ўтган ҳафтанинг энг муҳим ҳодисаларидан бири, ЭЛДИДО гуруҳининг солисти Дилниёзнинг никоҳ оқшомида меҳмон бўлгани. Буларнинг барчаси ҳақида унинг кузатувчилари ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабардор бўлиб турди.
Улуғбек Раҳматуллаев

Хушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёргарлик авжида бўлишига қарамай, мухлисларини ҳам унутаётгани йўқ. У халқ хизматидан ҳам қочмай, ҳаттоки бошқа вилоятлардаги тўйларда ҳам хизмат қилиб қайтмоқда. Хонанда Instagram тармоғида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тўй тантанасидан фотосуратни жойлаган. Шунингдек, Раҳматуллаев концерт дастурига тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳам айнан Instagram’га жойланган суратдан билиб олиш мумкин.
Манзура


Ўзининг бетакрор услуби ва овозига эга хонанда Манзура ҳам бир қатор шоу бизнес вакиллари қатори Дилниёз Ғаффоровнинг тўйида хизматда бўлди. Бу ҳақда хонанданинг Instagramга жойлаган фотосурати ва Дилниёзни табриклаб қолдирган изоҳидан билиб олиш мумкин. Ундан ташқари хонанда Обид Асомов продюсерлигида суратга олинган «Ада эмас, дада» фильмининг премьерасига таклифномалар суратини жойлаб, жуда ҳам хурсандлигини маълум қилган.
Карен Гафуржанов

Хонанданинг кузатувчилари айни дамда Карен кўҳна Самарқанд бўйлаб саёҳат қилаётганига гувоҳ бўлишлари мумкин. У Самарқандда тушган бир нечта фотосуратларини жойлаб, фотоҳисобот бошланганини маълум қилган.
Шаҳзода

Мафтункор Шаҳзода ўтган ҳафтада навбатдаги ижод намунасини мухлислари эътиборига ҳавола этди. «Бегим» деб номланган таронанинг сўзлари Зилолабонуга, мусиқаси эса австриялик продюсер ва композитор Ави Бенедига тегишли.
Даврон Кабулов

Даврон Кабулов охирги кунларда хизматдан ортмаяпти. Буни унинг Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаётган фотосуратларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Ҳозирги вақтда энг талабгир бошловчилардан саналган Даврон Кабулов сўнгги фотосуратлари остига #vsumasshedshemrejime хештегини ёзиб қолдиряпти.
Татьяна Зайцева

«Шарқ» гуруҳи солисти Татьяна Зайцева «Дунё» номли таронага клип суратга олаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берган. Қўшиқ матни Нурмуҳаммад Исроилов, мусиқаси эса Аскар Ибрагимовга тегишли экани ҳақида маълумот ҳам қолдирилган.
Самандар Ҳамроқулов

Самандар Ҳамроқулов энг катта орзуларидан бири рўёбга чиқаётгани ҳақида маълум қилган. У маълум бўлишича анчадан буён акаси, сўз устаси Искандар Ҳамроқулов билан биргаликда концерт дастури тақдим этиш орзуси бўлгани ва яқин кунларда бу орзуси амалга ошаётгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида эълон қилган.
Дилсўз

Яқиндагина иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлган хонанда, гўзал овоз соҳибаси Дилсўз марҳум Шаҳнозабону хотирасига бағишлаб унинг «Қизалоғим» деб номланган қўшиғини ижро этди ва ўтган ҳафтада премьера қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдузлар ўтган ҳафта нималар билан банд бўлди? (фото)