«Ахборот 24» кўрсатуви бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲда оғир жароҳат олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ахборот 24» кўрсатуви бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲда оғир жароҳат олди

  • Маданият
  • 22-09-2017, 19:22
  • 2 078
  • «Ахборот 24» кўрсатуви бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲда оғир жароҳат олди
    «Ахборот 24» бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов жиддий автоҳалокатга учради. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

    Ҳодиса 20 сентябрь куни тонг саҳарда «Ўзбекистон 24» телеканали бошловчиси телевидениедан уйига қайтаётганида содир бўлди. Lacetti машинаси катта тезлик билан Шуҳрат Раҳматжоновнинг Malibu автомобилига келиб урилган.

    Сухандон айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда. Унга келиб урилган Lacetti автомобили ҳайдовчиси ҳам оғир жароҳат олган.