13:15 / 29.09.2017
7 944

Улуғбек Раҳматуллаевдан муҳаббат қиссаси - "Ёнимда" (клип)

Улуғбек Раҳматуллаевдан муҳаббат қиссаси - "Ёнимда" (клип)
8 ноябрдан 13 ноябргача "Истиқлол" санъат саройида яккахон концертини тақдим этишга қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев куни кеча бир қатор радиотўлқинлар орқали "Ёнимда" қўшиғини премьера қилганди, деб ёзади Даракчи нашри.

Ана энди Нодир Азимов сўзи, Ойбек Расулов мусиқаси билан куйланган мазкур қўшиқнинг клипини ҳам кўришингиз мумкин. Ўзига хос муҳаббат қиссасидаги садоқат ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

Клип режиссёри Ёдгор Носиров. Мазкур ижод наъмунасида ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова, профессионал актёрлар Бобур Йўлдошев ва Шаҳло Темирова ижро этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Раҳматуллаевдан муҳаббат қиссаси - "Ёнимда" (клип)