Алишер Навоий номидаги Кино саройида Жанубий Корея кинолари фестивали очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб фуқароларнинг яшай бошлаганининг 80 йиллигига бағишлаб «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маросимда ижодий ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, кинорежиссёрлар ва санъацевар ёшлар иштирок этди.
Маданий анжуман Ли Хван Гён томонидан суратга олинган «Еттинчи камерадаги мўъжиза» фильми билан бошланди. Унда оилавий муносабатлар, ёшлар ҳаёти, садоқат ва инсон иродаси ҳақида ҳикоя қилинади.
Тадбир кунлари Жанубий кореялик киноижодкорларнинг «Қирол тикувчиси», «Абадий» ва «Можаро сабабчилари» фильмлари намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган