09:50 / 13.10.2017
14 199

“Доктор Хаус” сериали ҳақида қизиқарли фактлар

“Доктор Хаус” сериали ҳақида қизиқарли фактлар
Кўпчиликнинг севимли сериалига айланган “Доктор Хаус” ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар:

1. 2004 йилнинг 16 ноябрь кунидан бутун дунё бўйлаб машҳурлика эриша олган “Доктор Хаус” сериали экранга чиқа бошлади. Сериал саккизта мавсумдан иборат бўлиб, саккиз йил давомида суратга олинган ва ижодкорларга “Эмми”, “Пибоди” каби мукофотларни келтирган.

2. Бош роль ижрочиси Хью Лори ижтимоий антропология йўналишида таҳсил олган. Шунингдек Лори профессионал спорт билан ҳам шуғулланади.

3. Хью Лори кўплаб мусиқий асбоблар – саксофон, гармошка, пианино, барабанни моҳирлик билан чала олади. У “Band From TV” номли Лос-Анжелес ҳайрия рок гуруҳи хонандасидир.

4. Хью Лори сериал кастингига бош роль эмас, доктор Уилсон роли учун синов топширишга келган ва тақдир тақозоси билан бош ролга эришган.

5. Сериалдаги барча воқеалар Пристон университетида жойлашган Фрист клиник марказида бўлиб ўтади.

6. Доктор Хаус ва доктор Карди роли ижрочиларининг иккиси ҳам шифокорлар оиласида улғайишган.

7. Хью Лори Британия драматургиясига қўшган ҳиссаси учун Британия империяси офицери орденига сазовор бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Доктор Хаус” сериали ҳақида қизиқарли фактлар