15:21 / 17.10.2017
7 173

Райҳон “Ҳамма жам” қилиб Санкт-Петербургдан Бухорога йўл олди

Райҳон “Ҳамма жам” қилиб Санкт-Петербургдан Бухорога йўл олди
“Ҳамма жам” таронасига олинган видеони тақдим этганига унча кўп вақт бўлмасдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Санкт-Петербург шаҳрида концерт дастурини тақдим этди, деб ёзади Даракчи нашри.

Концерт якунланган заҳоти хонанда навбатдаги сафарга йўл олди. Бу гал унинг сафари Бухоро томонга бўлди. Бу ерда хонанда Сардор Раҳимхон билан дуэт таронасига клип суратга олишни режа қилган.

Бундан ташқари хонандадан яна бир янгилик, унинг 2017 йилги концерт дастури барча Discovery дўконларида сотувга қўйилди.

Аввалроқ Райҳон ўзининг навбатдаги беш кунлик концерт дастурини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Концерт чипталари “Истиқлол” санъат саройи кассаларида 20 дан 180 минггача сотилмоқда.

Қуйида хонанданинг "Ҳамма жам" таронасига олинган видеони томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон “Ҳамма жам” қилиб Санкт-Петербургдан Бухорога йўл олди