09:57 / 28.10.2017
14 386

14—19 ноябрь кунлари Тошкентда мода ҳафталиги бўлиб ўтади (фото)

14 ноябрь куни Тошкентда олти кунлик мода ҳафталигига старт берилади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳафталик доирасида ўзбекистонлик ва хорижлик дизайнерлар учун «Миллий либослар», Tashkent Fashion Performance фестиваллари, ёш дизайнерлар учун Be young кўрик танлови ва янги тўпламлар намойишлари ташкил этилади.

Шунингдек, ҳафталикда ўзбек матолари ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ҳам ўтказилади.

Тошкент мода ҳафталигининг асосий ташкилотчиси «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлари ассоциацияси ҳисобланади. Тадбирлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекипаксаноат» ассоциацияси кўмагида ўтказилмоқда.

Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда илк марта «Италия модаси 60 ёшда» кўргазмаси ташкил этилади. Унда Roberto di Camerino, Galitzine, Prada, Giorgio Armani, Brioni ва Versace каби жаҳонга машҳур брендлар тўпламлари намойиш этилади.
14—19 ноябрь кунлари Тошкентда мода ҳафталиги бўлиб ўтади (фото)






Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 14—19 ноябрь кунлари Тошкентда мода ҳафталиги бўлиб ўтади (фото)