09:04 / 13.11.2017
6 313

Alibaba Group асосчиси фильм бош қаҳрамонига айланди

Alibaba Group асосчиси фильм бош қаҳрамонига айланди
Alibaba Group асосчиси Жек Ма "Gong shou dao" ("Жанг санъати қўриқчилари") номли қисқа метражли фильмда бош ролни ижро этди.

Фильм 11 ноябрь, яъни Хитойда анъанавий оммавий чегирмали сотувлар йўлга қўйиладиган Бўйдоқлар куни нишонланадиган санада катта экранларга чиқди.

Фильм продюсери - машҳур жангари актёр Жет Ли, Жек Ма у билан 2007 йилдан буён таниш. Қолган ролларни машҳур актёрлар ва жанг санъати усталари ижро этишган - Донни Йен, Жеки Ву, Тони Жаа, бокс бўйича Олимпия чемпиони Цзоу Шимин, шунингдек тарихда энг юқори мавқе - ёкодзунага эришган мўғулистонлик илк жангчи Асасёрю Акинори.

Сюжетга кўра, Жек Ма кўчада кетатуриб, ўтда муқаддас Хуашань тоғларини кўради. Кўзларини юмиб, бирин-кетин қатор жангчилар билан кетма-кет кураша бошлайди.

Трейлер охирида актёр Жейсон Стейтем, боксчилар Мэнни Пакьяо ҳамда Геннадий Головкин намоён бўлишади ва Жек Ма билан келгуси жангларга ишора қилишади.

Ишбилармон 2015 йилда ўзининг тайцзицюань - Хитой жанг санъатига қизиқиши ҳақида гапириб ўтганди: "Тинчлан - иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Мувозанат сақла. Бизнес - бу мусобақа, мусобақа эса қувноқ бўлади. Бизнес - сен ўлиб, мен ғолиб бўладиган жанг майдонига эмас. Бизнесда ҳатто сен ўлсанг ҳам, мен ғолиб бўла олмайман".

2013 йилда ишбилармон ўз кўникмаларини саҳанада омма олдида намойиш қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Alibaba Group асосчиси фильм бош қаҳрамонига айланди