17:18 / 16.11.2017
11 523

“Психологик портрет” Аваз Охун ҳақида нималарни ошкор қилди?

“Психологик портрет” Аваз Охун ҳақида нималарни ошкор қилди?
“Психологик портрет”нинг доимий мутахассиси Гўзал Рўзматова ўз ҳазиллари билан халқ меҳрини қозонган сўз устаси — Аваз Охун билан суҳбатлашди.
Гўзал Рўзматова:
— Саволларим оддий. Аммо жавоблардан сизнинг ҳаётга бўлган қарашингиз ва муаммоларни қай йўсинда ҳал этишингизни билиб оламиз.
— Тасаввур қилинг, йўл устида кетяпсиз? У қандай?
— Бир текис асфальт йўл.
— Нима деб ўйлайсиз, куннинг қайси вақти?
— Саҳар вақтида йўлга чиқдим.
— Йўлингизда тўсиққа дуч келдингиз. У нимадан ясалган?
— Темирдан.
— Ундан қандай ўтмоқчисиз?
— Бир сакраб ўтиб кетавераман (кулади).
— Йўлингизда давом этасиз, олдинда эса ўрмон. Уни тасвирлаб беринг.
— Катта-катта дархатлари бор, унча қуюқ бўлмаган ўрмон.
— Ўрмон ичидаги кичик йўлдан юряпсиз. Калитга кўзингиз тушди. У қандай ва калитни нима қилмоқчисиз?
— “Буратино” мультфильмидаги катта калит бор-у, ўша. Ўзим билан бирга олиб кетаман.
— Энди эса сиз чиройли уй ва ҳовуз ёнидасиз…
— Биринчи ҳовузда чўмилиб, кейин уйга кириб, дам оламан.
— Уй ортида эса яна йўл кўриняпти. У ерда тўсиқлар борми? Уни қандай тасаввур этяпсиз?
—Соҳилга олиб борадиган, узун йўлак.
— Ўша пайт кунинг қайси вақти?
— Куннинг иккинчи ярими, тахминан соат 14:30 лар…

Психолог хулосаси
Гўзал Рўзматова:
— Суҳбатимиз аввалида тасвирлаб берган йўл — сизнинг одамларга бўлган муносабатингиз ҳақида сўзлайди. Текис асфальт йўлда машиналар юради, демак, сизнинг ҳаёт тарзингиз ҳам ана шундай тез ва серҳаракат ўтмоқда. Қуёш эса сизнинг режа, ғоя ва мақсадларингизни белгилаб беради. Қуёш чиқаётганда йўлга чиқдингиз. Бундан билиш мумкинки, келажакда орзуларингиз амалга ошишини кутаяпсиз. Тўсиқлардан эса омадсизлик нақадар яқинлигини тахмин қилиш мумкин. Лекин сиз улардан сакраб ўтиб, ортда қодирдингиз. Бу ҳаётдаги муаммоларни жуда осон енгишингизни билдиради. Менга гапириб берган ўрмонингиз қуюқ эмас, қуёш нурлари тушиб турибди. Ўрмон — ички ҳолатингиз кўзгусидир. У қанчалик ёруғ ва кенг бўлса, сизнинг айни дамдаги ички оламингиз ҳам худди шундай ҳолатда. Калит, бу — бахт. Унинг катта-кичиклиги эса ҳаётингиздан қанчалик мамнун ва бахтли яшаётганингизни англатади. Уйга келганингизда тасвирлаган ҳолатингиз сизга доим эътибор ва меҳр кераклигини билдиради. Уй ортидаги йўл келажагингиз билан боғлиқ хаёлларингиздан сўзлаяпти. У ерда тўсиқларнинг йўқлиги эса жуда яхши.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Психологик портрет” Аваз Охун ҳақида нималарни ошкор қилди?