08:23 / 18.11.2017
5 339

ОАВ Диснейленд ходимлари билан боғлиқ оламшумул сирни очди

ОАВ Диснейленд ходимлари билан боғлиқ оламшумул сирни очди
Хорижий нашрларнинг маълум қилишича, Диснейленд ходимлари фаолиятида ўта қатъий қонунлар мавжуд бўлиб, уни бузиш ишдан айрилишга олиб келади.

Биласизки, бармоқлар ҳолати турли мамлакатларда турлича маъноларга эга. Кўплаб мамлакатларда кўрсаткич бармоқни тўғрига йўналтириш бирор буюмни кўрсатиш мақсадида амалга оширилса, бошқа бир мамлакатда бу ҳақорат белгиси саналади. Шу жумладан Диснейленд ходимлари ҳам бирор нарсани кўрсатиш учун кўрсаткич бармоқнинг ўзи билан эмас, уни ўрта бармоқ бирлаштирган ҳолда ишора қилишлари мумкин, дейилади хабарда.

Шунингдек, компания ходимлари ташриф буюрувчиларнинг ҳеч бирига салбий муносабатда бўлиш ва у ҳақида салбий гапларни айтишга ҳақли эмаслар. Энг инжиқ меҳмонлар келиб қолган ҳолатда улар бир-бирларига “Бугун қувноқ кун” деб ишора берадилар.

Шу сабабли компаниянинг янги ходимларига барча қонун-қоидалар иш бошидан тушунтириб берилади ва ўргатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ОАВ Диснейленд ходимлари билан боғлиқ оламшумул сирни очди