“АҚШ гўзали” танлови тарихида илк бор Даун синдромига чалинган қиз иштирок этди

  • Маданият
  • 29-11-2017, 13:45
  • 590
  • “АҚШ гўзали” танлови тарихида илк бор Даун синдромига чалинган қиз иштирок этди
    Миннесота штатида истиқомат қилувчи 22 ёшли Микайла Холмгрем “Коинот гўзали” танлови тарихидаги Даун синдромига чалинган илк қатнашчи бўлди. Бу орқали Микайла чекланган имкониятлар билан ҳам орзуларга эришиш мумкин эканлигини исботлаб берди.

    Хабарда келтирилишича, қиз 6 ёшдан буён рақс билан шуғулланади, шу сабабли саҳнада ўзини жуда эркин тута олади. Қизнинг фикрича, томошабинлар ҳам илҳом бахш этувчи манбалардан биридир.

    Микайла “Миннесотанинг ҳайратланарли гўзали” танловидаги ғолиблигидан кейин “Миннесота гўзали” танловида қатнашиш учун таклиф олган.

    “Мен танлов ташкилотчиларига қизим Даун синдромига чалингани ҳақида ёзиб юбордим. Уни танловга олишмайди деб ўйлагандим, аммо улар Микайла танловнинг бир қисмига айланиши керак деган қарорга келишди. Танловнинг моҳияти ва у қизим учун қандай аҳамият касб этишини тушуниб олишимга бир нечта ҳафта вақт керак бўлди” деб ёзади Микайланинг онаси.

    Қиз танлов ғолиблигини қўлга кирита олмади, аммо ундан ҳам муҳимроғи –мухлислар муҳаббати ва меҳрига эришди.