21:00 / 29.11.2017
6 245

Ойбек ва Нигора болаларни уриб юборай деган маршрут ортидан тушди (Видео)

Ойбек ва Нигора болаларни уриб юборай деган маршрут ортидан тушди (Видео)
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш йўловчи ёки ҳайдовчиларнинг бурчи ҳисобланади.

2017 йил 15 мартидан Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган камералар фаол ишлаётган бўлишига ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг туну кун меҳнат қилаётганига қарамай айрим ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хатоси туфайли кўнгилсиз воқеалар, ЙТҲлар содир бўлмоқда.

Бугун, 29 ноябрь куни соат 16:00 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида, яъни “Хилтон Ташкент” (собиқ Интерконтенетал) меҳмонхонаси қаршисидаги йўлда ҳаракатланаётган 62-сонли йўналишли такси катта тезликда светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган кишиларнинг, айниқса ёш болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдирди.

Ёш болаларнинг чаққонлиги эвазига хайриятки мудҳиш ҳодиса содир бўлмади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган 2016 йил 1 мартдан амалда бўлган Йўл ҳаракати Қоидаларида қўйидагилар белгилаб қўйилган.

Жумладан, 109-бандда, Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт деб қатъий қилиб белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари 111-қисмда Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак дейилган.

Видео эса 62-сонли йўналишли такси ҳайдовчиси юқоридаги қоидаларнинг ҳар иккисига амал қилмасдан, бир неча пиёданинг ҳаётини хавф остида қолдирганини кўрсатиб турибди.

Айни йўналишли такси ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига амал қилмай ҳаракатланган чорраҳада, Ойбек ва Нигора тўхтаб туришган эди. Улар бу вазиятга бефарқ қарай олмай йўналишли такси ортидан боришди.

Санъаткорлар Ойбек ва Нигора автомобил ведорегистратори орқали ёзиб олган видеони эса бизга улашишди.

Бу видеони эътиборингизга тақдим этишдан мақсад эса йўлларда эҳтиёт бўлинг, уйда эса яқинларимиз кутишини яна бир бор эслатиб қўйишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ойбек ва Нигора болаларни уриб юборай деган маршрут ортидан тушди (Видео)