12:08 / 30.11.2017
12 136

Нилуфар Усмоновадан тез кунда янги клип

Нилуфар Усмоновадан тез кунда янги клип
Хонанда Нилуфар Усмонова «Дема-дема» номли таронасига клип суратга олдирди. Мазкур тарона Шаҳбоз ва Навруз матни ҳамда мусиқаси билан куйланган бўлиб, мусиқий сайқал Жамшид Абдуназаровга тегишли. Клип режиссёри Сарвар Исаев бўлиб, операторлик вазифаси ўз ишининг устаси Рустам Муродовга ишониб топширилган. Бу тўғрида MyDay хабар бермоқда.






Нилуфар Усмонова:
Клип ғояси Сарвар Исаевга тегишли. Қўшиғим шўх тарона бўлганлиги сабали, клипимни ҳам комедия жанрида суратга олишга қарор қилдик, Шунга қарамай, тарбиявий аҳамиятга эга. Мен клип хаммага манзур бўлиб, кўпчиликка қайсидир маънода дарс бўлади, деган умиддаман.

Бош ролда хонанада Умидахон актрисалик маҳоратини намоён қилди. Шунингдек, клипда Манучеҳр Қаландарзода, Ҳусан Максудов, Отабек Мирзаҳолов, Маъмур Ҳолмедов ва Муяссар Бердиқуловаларнинг ижроларини кўришга муваффақ бўламиз. Клип сюжетли бўлиб, комедия жанрида тасвирга олинган. Премьера декабрь ойига режалаштирилган.


Сарвар Исаев:
Клип мавзуси замонавий совчилар бўлиб, ҳозирги кунда бу долзарб мавзу деса ҳам бўлади. Биз томошабинларнинг юзига табассум келтирадиган клип суратга олдик. Клипда бош роллардан бирини Умидахон ижро этдилар. Умидахонни бу ролга муносиб деб билишимизнинг сабаби, у ҳаётда ҳам шўх-шаддод ва жасур қиз. Шу сабабли бу ролни қийналмасдан ўйнашига кўзимиз етди ва ўйлаганимиздан ҳам зўр чиқди.

Умидахон:
Бир кун яқинларимиз даврасида ўтирганимизда Нилуфар опам янги қўшиқларига клип суратга олмоқчи эканликларини ва клип ғоясини айтганларида, мен ҳазил қилиб менга ўхшаган қиз экан, ўзим шу ролни ўйнаб берсам бўларкан, деб кулгандим. Кейин Нилуфар опам, бўлди, бу ролни ўзинг ўйнаб берасан, деб айтдилар ва ҳаммаси шу кундан бошланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нилуфар Усмоновадан тез кунда янги клип