21 октябрь — «Келажакка қайтиб» фильмида келажакдаги воқеалар содир бўлган сана » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

21 октябрь — «Келажакка қайтиб» фильмида келажакдаги воқеалар содир бўлган сана

Маданият 21-10-2015, 13:35 1 326
21 октябрь — «Келажакка қайтиб» фильмида келажакдаги воқеалар содир бўлган сана

Бугун, 21 октябрь — «Келажакка қайтиб» (Back to the Future) фильмида келажакдаги воқеалар содир бўлган сана. Бу ҳақда Mashable'га таяниб Дарё нашри хабар бермоқда.

Фильмнинг иккинчи қисмида қаҳрамонлар — Марти Макфлай ва Эммет Браун вақт машинасида саёҳат қилиш учун 2015 йил 21 октябрь санасини танлаган эди.

Марти ва Женнифер билан Калифорния осмонида машинада учиб кетаётиб, Док сана ва вақтни «2015 йил 21 октябрь, чоршанба соат 16:29» дея кўрсатади.

Таъкидлаш жоиз, 2015 йилда трилогия биринчи фильм катта экранларга чиққанига 30 йил тўлганини нишонламоқда. «Келажакка қайтиб» фильмининг биринчиси 1985 йилда чиқарилган бўлса, кейинги иккита фильм 1989 ва 1990 йилларда экранларда пайдо бўлган. Трилогияга Роберт Земекис режиссёрлик қилган.

Ушбу сана ўзбекистонликларни ҳам бефарқ қолдирмади. Гап шундаки, 20—22 октябрь кунлари «Ёшлар» телеканалида «Келажакка қайтиб» трилогияси кетма-кет эфирга узатилмоқда. Бугун 22:30 да фильмнинг айнан иккинчи қисми намойиш қилинади.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.