Кўрдик, эшитдик, гапирамиз! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензия талабларини бузган яна бир хонандани лицензиясини олиб қўйди. Бу ҳақда Qalampir нашрида хабар берилди.
Унга кўра, хонанда Хадича Қурбонова билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 30 ноябрдан тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасида анча йиллардан буён Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.
Маълумот учун, Хадича Қурбонова Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” директорлиги курсисига ўтиргандан буён лицензияси тугатилган илк хонанда бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди