Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов қиз фарзандлик бўлишди

  • Маданият
  • 18-10-2015, 14:03
  • 4 521
  • Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов қиз фарзандлик бўлишди

    Бугун, 18 октябрда хонандалар Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова-Раимова) ва “Манго” гуруҳининг собиқ аъзоси, ҳозирда ўзи мустақил ижод қилаётган Фарруҳ Раимов қиз фарзандлик бўлишди. Қайд этилишича, қизалоқ Тошкентдаги 6-туғруқхонада соат 15: 40 лар атрофида дунёга келган.

    Блоггер Сардор Комиловнинг маълум қилишича, Гўзал ўз ижодий тахаллусини қизига исм қилиб беришга қарор қилди ва унга Дилсўз деб исм берди.

    Хонандалар бир-бирларига кўнгил қўйиб, жорий йилнинг апрел ойида никоҳ ришталари билан боғланган эдилар.