11:19 / 02.12.2017
6 174

Яхшилик ҳеч қачон унут бўлмайди: Селена Гомес ўз мукофотини дугонаси Франсия Райсага тақдим этди

Яхшилик ҳеч  қачон унут бўлмайди: Селена Гомес ўз мукофотини дугонаси Франсия Райсага тақдим этди
Billboard журнали мусиқа соҳасида ютуқларга эришган аёллар учун тантанали маросим ташкил этганидан хабарингиз бор. Галдаги маросимда хонанда Селена Гомес “Йил аёли” номига сазовор бўлди.

Селена ушбу тантанага 29 ёшли дугонаси Франсия Райса билан ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Франсия Селенага буйрак кўчириш операцияси учун донор вазифасини бажарганди.

Хабарда айтилишича, хонанда мукофотни қўлга олгач, кўзда ёш билан “Бу мукофотни Франсис олиши керак... У менинг ҳаётимни сақлаб қолди” деган.

Ушбу икки дугона ўтказилган буйрак кўчириш операциясидан кейин Инстаграм ижтимоий тармоғида жуда машҳур бўлиб кетишган ва уларнинг муносабатлари ажойиб дўстлик намунаси сифатида кўпчиликка ўрнак қилиб кўрсатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Яхшилик ҳеч қачон унут бўлмайди: Селена Гомес ўз мукофотини дугонаси Франсия Райсага тақдим этди