18:01 / 09.12.2017
5 143

Бейонсенинг “эгизаги” Инстаграм юлдузига айланди

Бейонсенинг “эгизаги” Инстаграм юлдузига айланди
Айни кунларда Мичиганлик Бриттани Уильямс сурати Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг машҳур тасвирлардан бирига айланган. Сабаби, Бриттани америкалик машҳур хонанда Бейонсега икки томчи сувдек ўхшаш.

Бриттани Бейонсега шунчалар ўхшайдики, уни кўча-кўйда хонанда деб ўйлаётганлар ҳам топиляпти.

“Самолётлар, аэропорт ва турли тадбирларгда ёнимга келишади, яширинча суратга олишади, ҳазил-хузул қилишади” дейди хонанданинг “эгизаги”. Қизнинг айтишича, кунларнинг бирида ўнлаб қизлардан иборат муҳлислар гуруҳи унинг ортидан Бейонсенинг "Single Ladies" қўшиғини куйлаб, қувлашган ҳам.

Хабарда келтирилишича, Бриттани аввалига бунда ўхшашлик сабаб кўпгина ноқулай вазиятлар билан тўқнаш келган, кейинчалик эса омма эътиборида бўлишга кўниккан.

Айтишларича, Бриттанининг ўзи ҳам Бейонсенинг ашаддий мухлисаси экан.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бейонсенинг “эгизаги” Инстаграм юлдузига айланди