Жастин Бибернинг онаси ўғли ва Селена Гомеснинг шахсий муносабатлари ҳақида ўз фикрини билдирди

  • Маданият
  • 9-12-2017, 20:01
  • 788
  • Жастин Бибернинг онаси ўғли ва Селена Гомеснинг шахсий муносабатлари ҳақида ўз фикрини билдирди
    Хонанда Селена Гомес 3 йиллик айрилиқдан сўнг Жастин Бибер билан шахсий муносабатларини қайта тиклади ва шу кунларда Жастиннинг онаси билан учрашишни режалаштирмоқда. Хабарда айтилишича, Жастиннинг онаси Патриция жуфтлик муносабатлари қайта тикланишининг асосий тарафдорларидан бири бўлган.

    Патриция Селенани яна оила аъзолари даврасида кўришдан хурсанд эканлиги, Жастин ва Селена муносабатлари эса ҳақиқий муҳаббатни вақт билан йўқотиб бўлмаслигининг яққол намунаси эканлигини айтиб ўтган.

    Жастин ва Селена айрилишга қарор қилганда ҳам Патриция хонанда билан ўзаро алоқаларини сақлаб қолган ва вақти-вақти билан унга қўнғироқ қилиб, хабарлашиб турган. Бундан ташқари, Бибернинг волидаси ўғли Селена билан ярашиб олгандан кейин улғайгани, эътиборли, меҳрибон ва бахтли инсонга айланганидан хурсандлигини яширмаяпти.