19:32 / 10.12.2017
9 398

ОАВ: Анжелина Жоли даҳшатли тарзда озиб кетди

ОАВ: Анжелина Жоли даҳшатли тарзда озиб кетди
Хориж нашрлари дунёнинг энг гўзал актрисаларидан бири бўлмиш Анжелина Жолини анорексия касаллигига чалингани ҳақида таҳмин қилмоқдалар.

Актрисанинг айни пайтдаги ҳолати тери билан қопланган суякни эслатади, вазни эса 35 кг га тушиб кетган. Актриса 11 ёшли қизи Шайлодан икки килограммга озғинроқдир.

Таҳмин қилинишича, Жоли фарзандлар тарбияси сабаб ўзини қаттиқ толиқтириб қўймоқда.

Айтишларича, у янги йил байрамини собиқ турмуш ўртоғи Бред Питт билан бирга кутиб олишни режалаштиряпти. Унинг аҳволини кўрган яқинлари ва Бред Питт актрисани шифокорга қабулига олиб бориш илинжида.

Ижодкорнинг ўзи эса барчаси яхши эканлиги ва ўзини аъло даражада ҳис қилаётгани ҳақида айтган.

Айрим маълумотларга кўра, актриса айни пайтда собиқ умр йўлдоши билан ажрашгани учун пушаймон бўляпти ва муносабатларининг қайта тикланишига умид боғлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ОАВ: Анжелина Жоли даҳшатли тарзда озиб кетди