14:03 / 15.12.2017
6 588

Шаҳзода Уильям ва Гарри “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисми тақдимотига ташриф буюришди

Шаҳзода Уильям ва Гарри “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисми тақдимотига ташриф буюришди
Тақдимот намойиши Кироллик Альберт-Холлида ташкил этилган бўлиб, ушбу маросимга фильмнинг навбати қисмида суратга тушган Буюк Британия шаҳзодалари Уильям ва Гаррилар ҳам ташриф буюришган, дейилади хабарда.

Шаҳзодалар маросим давомида фильм юлдузлари билан мулоқотда бўлдилар ва эсдалик совғаси сифатида ҳарбий учувчилар дубулғасини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Уильям ва Гарри фильмнинг навбатдаги қисмида ҳарбий учувчилар ролида суратга тушишган.

Маълумотларга кўра, улар актёр Том Харди ва хонанда Гэри Барлоу билан бир саҳнага кўриниш беришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Уильям ва Гарри “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисми тақдимотига ташриф буюришди