16:14 / 15.12.2017
7 566

Маданият вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Маданият вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали дирекцияси раҳбари ўзгарди. 2017 йилнинг 1 декабридан “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали дирекцияси ижрочи директори лавозимига Фарҳод Ўктамович Жўраев тайинланди ва айни пайтда иш фаолиятини бошлади.

Фарҳод Жўраев 2015 йилда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида ҳам фаолият юритган.

Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, шунингдек, янги ташкил этилган Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди. 2017 йилнинг 11 декабридан Ўзбек миллий мақом санъати марказига бош директор тайинлангунга қадар бош директор вазифасини бажарувчи этиб Жасур Тоштемирович Жабборов тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Маданият вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди