Жаҳонга машҳур хонанда Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концерти россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмагида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Nuz.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концерти 28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган (шу сабаб таниқли сўз устаси Обид Асомовнинг уч кунлик концертидан бир куни 2018 йилга ўтиб кетди).
«Nuz.uz» хабарига кўра, испаниялик хонанданинг концерти чипталари Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи, шунингдек, бошқа жамоат ташкилоти ва Меҳрибонлик уйлари орқали иқтидорли, фаол ёшларга тарқатилади.
Бундан ташқари, ўқишда ва жамоатчилик ишларида маълум бир ютуқларга эришган ўқувчи ва талабалар ҳам Энрике Иглесиаснинг концерти чипталарини қўлга киритишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Аввалроқ россиялик миллиардер Алишер Усмонов бошқа таниқли хонандалар — Робби Уильямс ва Хосе Каррерасларнинг Тошкентдаги концертларини уюштиргани айтилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди