Ўзбекистонлик хонанда “Главная сцена” лойиҳасида иштирок этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик хонанда “Главная сцена” лойиҳасида иштирок этди

Маданият 9-11-2015, 19:33 1 271
Ўзбекистонлик хонанда “Главная сцена” лойиҳасида иштирок этди

Ўзбекистоннинг истеъдодли хонандаларидан бири бўлган Жасур Мирсагатов “Главная сцена” лойиҳасининг 2-мавсумида иштирок этди. Хонанда танловда “Жулия-Жулия” ҳамда "Карточный домик" қўшиқлари билан қатнашди. Ҳайъат аъзолари унинг ижро маҳорати таҳсинга лойиқ экани, бироқ имправизацияни бироз ошириб юборгани таъкидлашди. Шу сабабдан хонанда 2-босқичга ўта олмади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жасур Мирсагатов Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳамда Россияда ҳам ижод қилмоқда.

Маълумот учун, ушбу лойиҳанинг 1-мавсумида ўзбекистонлик Сардор Милано ғолиб бўлган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.