Раъно Шодиева Андижонда эшикма-эшик юриб, ногирон болалар, оналар билан суҳбатлашмоқда (Фото)

  • Маданият
  • 17-01-2018, 21:30
  • 800
  • Раъно Шодиева Андижонда эшикма-эшик юриб, ногирон болалар, оналар билан суҳбатлашмоқда (Фото)
    2017 йил охирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказига директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

    Актриса-марказ директори Раъно Шодиева аҳолининг имконияти чекланган қатламига амалий кўмак беришни бошлади. Шодиева Андижон вилояти Пахтабод туманидаги имконияти чекланган ёш оилалар, ёшлар, болаларга амалий кўмак бериб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.


    Ишчи гуруҳ Пахтаобод туманидаги 30 дан ортиқ хонадонларда бўлиб, 1000 нафарга яқин аҳоли билан бевосита суҳбатлар олиб борди.

    “Имконияти чекланган болалар оналарининг сабри, ирода ва матонати олдида бош эгаман. Ногирон бола дунёга келган оилада, тўғриси, онага қийин. Ҳар дақиқасини умид билан ўтказадиган оналарга ҳайкал қўйсанг арзийди. Юртимизда ҳам ана шундай оналар учун мактаб ташкил этишни ният қилган эдим, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кошида ташкил этилган марказ ходимлари билан Андижоннинг Пахтаобод туманида 3 кунлик махсус дастур асосида аҳоли ўртасида амалий тажриба ишларини ташкил этиш билан бирга, имконияти чекланган ёшлар учун махсус тўгараклар ҳам очишни режалаштирдик. Ўйлайманки, лойиҳа қатор ижобий натижаларни кўрсатади”, дейди Раъно Шодиева.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қуҳрамон Қуронбоевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида имконияти чекланган болаларнинг оналари учун республика бўйлаб махсус мактаблар очилиши эълон қилинди.

    Манба: Qalampir.uz

    loading...
    Яндекс.Метрика