«Берлин — Оққўрғон» фильмини суратга олиш ишлари бошланди. Кино нима ҳақда?

  • Маданият
  • 19-01-2018, 18:38
  • 692
  • «Берлин — Оққўрғон» фильмини суратга олиш ишлари бошланди. Кино нима ҳақда?
    «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан, «Ўзбекфильм» киностудиясида «Берлин — Оққўрғон» фильмини суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

    Фильм сценарийси муаллифи ва постановкачи режиссёри Зулфиқор Мусоқов, постановкачи оператор — Азизбек Арзиқулов, постановкачи рассом — Сергей Чуфарнов, либослар бўйича рассом — Евгения Бисерова, картина директори — Шуҳрат Ҳамидуллаев.

    «Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш жараёни
    Фото: «Ўзбеккино» МА

    Фильмда актёрлардан Ҳасан Шуҳратов, Маҳлиё Асқарова, Нигора Каримбоева суратга тушмоқда. Унда иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўзига хос сиёсий ўйинлар фонида икки — ўзбек ва яҳудий оилаларида кечаётган воқеалар акс этган.

    Яндекс.Метрика