09:45 / 23.01.2018
7 307

Женисбек Пиязов қилган ишни оёғи ердан узилган юлдузлар қила оладими? (Видео)

Женисбек Пиязов қилган ишни оёғи ердан узилган юлдузлар қила оладими? (Видео)
Ҳаёт мураккаб. У пасту баландликлардан иборат. Ҳамманинг орзуси, интилишлари, мақсадлари турлича. Одамлардан орзуингиз нима, деб сўрасангиз, кўпчилик уни моддийликка айлантириши, табиий. Бироқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Моҳирахон Қаршибоеванинг орзуси бошқаларникидан фарқ қиларди.

Моҳирахон аравачада ҳаракатланади. Мустақил равишда юришга имконияти чекланган. У “Ўзбекистон 24” телеканали орқали чиқишида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовнинг мухлисилиги, у билан учрашиш орзуси эканини айтганди. Журналист Мавжуда Мирзаева томонидан тайёрланган лавҳа Женисбек Пиязовни бефарқ қолдирмади. Хонанда Моҳирахон Қаршибоеванинг туғилган кунига тўсатдан кириб бориб, унинг орзуси ушалишига сабаб бўлди.

Лавҳадан аён, хонанда концерт олдида тургани, вақти тиғизлигига қарамасдан мухлисини кўргани борди, у билан орзулари ҳақида суҳбатлашишга, кўнглини кўтаришга вақт топди. Санъаткорнинг мухлис олдидаги бурчи шу бўлса керак, балки. Хўш, яна қайси санъаткорлар йўл босиб, мухлисини кўргани боради, у билан дилдан суҳбат қуради?

Бу лавҳани оёғи ердан узилган “юлдуз”лар кўрса, мақсадга мувофиқ бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Женисбек Пиязов қилган ишни оёғи ердан узилган юлдузлар қила оладими? (Видео)