19:02 / 23.01.2018
10 360

40 ёш остонасидаги Райҳон: “Сизда оила йўқми, демак, ҳеч нарсангиз йўқ”

40 ёш остонасидаги Райҳон: “Сизда оила йўқми, демак, ҳеч нарсангиз йўқ”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ижтимоий тармоқларда фаол. У ҳам тенгқулари каби ҳаётнинг қадрига етиш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини тармоқдаги саҳифаларига ёзиб қолдирмоқда.

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг очиқ-сочиқ либослардан тийилгани, санъаткор маънавиятни тарғиб қилиши кераклиги ҳақидаги гапларини эътиборингингизга ҳавола этган эдик.

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram’даги шахсий саҳифасига келин кўйлагида тушган суратини жойлаштириб, шундай ёзади:

“Оила – бу дунёдаги жамийки бор нарсалардан энг муҳими. Сизда оила йўқми, демак, ҳеч нарсангиз йўқ. Оила – бутун умримизнинг энг мустаҳкам банди”.

40 ёшни қаршилаш арафасидаги Райҳоннинг оила борасидаги қараши кеча ва бугун бир-бирига мутаносибмиди ёки йўқ, буниси бизга қоронғу.

Эслатиб ўтамиз, хонанда собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан билан ажрашиб, 2016 йилнинг ноябрь ойида телебошловчи Фарҳод Алимов билан турмуш қурган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 40 ёш остонасидаги Райҳон: “Сизда оила йўқми, демак, ҳеч нарсангиз йўқ”