Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда сериал суратга олишади

  • Маданият
  • 23-01-2018, 21:30
  • 518
  • Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда сериал суратга олишади
    «Proart.uz» компанияси, продюсерлар Руслан Мирзаев ва Жавлон Камолов ижодий жамоаси Туркиянинг «Apyapim Film» кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Güneşim benim» («Қуёшим менинг») ўткир сюжетли драматик сериалини суратга олишни режалаштирмоқда…

    Муҳаббат, инсонийлик, меҳр-оқибат каби боқий туйғуларни, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган мазкур сериал, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги кино ва сериаллар борасидаги ижодий ҳамкорликнинг бошланишида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Сериал воқеалари юртимизда ва Туркиянинг бир неча тарихий шаҳарларида бўлиб ўтади.

    Сериалда таниқли турк ва ўзбек актёр-актрисалари иштирок этади. Актёрлар кастинги февраль ойидан бошлашланиб, бу билан «Proart.uz» компанияси шуғулланади.

    Сериал сценарийсини томошабинларга яхши таниш «Истанбуллик келин» сериалининг муаллифи Али Айдин ҳамда ўзбек сценаристлари биргаликда ёзиши режалаштирган.

    «Güneşim benim» Ўзбекистон ва Туркия киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган биринчи катта бюджетли ва кенг қамровли сериал бўлса ажабмас.

    Манбa: darakchi.uz

    Яндекс.Метрика