13:39 / 29.01.2018
9 286

Умидахон тўйхонада навбат талашиб жанжал кўтардими?

Умидахон тўйхонада навбат талашиб жанжал кўтардими?
Сўнгги пайтларда тинимсиз изланишда, янги қўшиқлар тақдим этиб бораётган хонанда Умидахон бир машмашага аралашиб қолди…

Куни кеча хонанда “Уммон” тўйхонасида ҳамкасби билан гап талашиб, уришиб кетишгани ҳақида гап тарқади, деб ёзмоқда Даракчи нашри.

Гувоҳларнинг айтишича, Умидахонни “рақиби” санъатга энди кириб келган хонандалардан бири Хадича экан. Ким биринчи тўйхона саҳнасига чиқаркан дея кўтарилган жанжал меҳмонларнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Ҳатто тўй эгаси ҳам аралашганини таъкидлашяпти, деб ёзади нашр.

Хўш, хонандалар ўртасида нима гап-сўз бўлди, улар нима талашганини билиш учун улар билан боғландик.

Умидахон: — Биринчидан, мени бундай гап-сўз, миш-мишларга аралаштиришларини хоҳламайман. Иккинчидан, “Уммон”га борганимга ҳам анча вақт бўлди. Учинчидан, хонанда Хадича тўйларга умуман чиқмайди. Бундай бўлмағур гапларни тарқатган инсонга инсоф берсин.

Тўйхонада навбат талашиб, ким биринчи саҳнага чиқишини ҳал қилиш менинг ишим эмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бу масалаларни маъмурим ҳал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Умидахон тўйхонада навбат талашиб жанжал кўтардими?