22:32 / 02.02.2018
5 426

Жастин Бибер ташкилотчилар хатоси сабаб лотин “Гремми”сидан айрилиб қолай деди

Жастин Бибер ташкилотчилар хатоси сабаб лотин “Гремми”сидан айрилиб қолай деди
Хонанда Жастин Бибер Америка “Гремми”сидан фарқли равишда Лотин “Гремми”си дея номланувчи Лотин Амрерикаси санъат ва овоз ёзиш соҳаси академиясининг мусиқий мукофоти лауреатига айланди.

Хабарда айтилишича, Бибернинг мукофот ҳайкалчаси хатолик сабаб мусиқа продюсери Карлос Эскалон Крузга бериб юборилган.

“2018 йилни бошлаш учун ажойиб усул, мен Марк Энтони учун “Гремми”ни кутиб, натижада Жастин Бибернинг Луис Фонси билан “Деспасито” ремикси учун “Гремми”сини олдим” деб ёзади Круз ўзининг Instagram саҳифасида.

Продюсер шунингдек, ҳазиломуз тарзда Бибердан ўз ҳайкалчасини қайтариб беришини талаб қилган бир нечта мемлар эълон қилди. Бироқ Бибернинг ўзи унга Карлос Эскалон Круз номидаги ҳайкалча келгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жастин Бибер ташкилотчилар хатоси сабаб лотин “Гремми”сидан айрилиб қолай деди