МЙ5 телеканали буюртмасига асосан «Божалар драйв» сериали суратга олиниши бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

МЙ5 телеканали буюртмасига асосан «Божалар драйв» сериали суратга олиниши бошланди

Маданият 19-11-2015, 14:30 3 782

Янги йилдан МЙ5 («Менинг юртим») телеканалида янги ситком (ситуацион комедия) сериаллар эфирга узатилади. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

МЙ5 телеканали буюртмасига асосан «Божалар драйв» сериали суратга олиниши бошланди

Хусусан, режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Артист» сериалида санъаткорларнинг ҳаёти ҳажвий талқинда намойиш этилган.

Режиссёр Нозим Тўлахўжаев томонидан ишланаётган сериал ҳам шу йўналишда тасвирга олинган бўлиб, кўп қисмли телемаҳсулот мавзуси ҳозирча сир сақланмоқда.

Шунингдек, «Божалар» гуруҳи телеканал буюртмасига асосан «Божалар драйв» номли ситком услубидаги сериални суратга олишни бошлаб юборган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.