Рашид Холиқов: тамакининг турган-битгани ташвиш, соғлиққа зарар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рашид Холиқов: тамакининг турган-битгани ташвиш, соғлиққа зарар

Маданият 19-11-2015, 15:39 805

Хонанда Тоҳир Содиқов тамакининг зиёнини билса-да, лекин ҳалигача чекади, актёр Мурод Ражабов эса 50 йилдан бери кашанда. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Рашид Холиқов: тамакининг турган-битгани ташвиш, соғлиққа зарар

«Тамаки соғлиққа зарарлигини биламан, лекин ҳалигача чекаман. Очиғини айтай, ташлашга ҳаракат ҳам қилиб кўрмаганман. Чунки уддасидан чиқолмаслигимни яхши биламан», — деди хонанда Тоҳир Содиқов.

Актёр Мурод Ражабов эса чекишни ташлашга уриниб кўрмоқчи. «Салкам 50 йилдан бери кашандаман. Соғлиққа зиёнини билиб, ташлашга ҳаракат қилдим, аммо ташлолмадим», — деди таниқли актёр.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов эса тамаки ҳидини ёмон кўради, бирор марта ҳам чекиб кўрмаган. «Қизиқиш, ҳатто ҳавас бўлмаган. Бунинг устига тамаки чекиш бугун урфда эмас. Турган-битгани ташвиш», — дейди хонанда.

Газета маълумотларига кўра, хонандалар Жасур Умиров, Абдурашид Йўлдошев, Даврон Эргашев, шунингдек, актёр Умид Искандаров маълум муддат чекиб, сўнг бу одатни ташлаган. Рашид Холиқовдан ташқари, «Элдидо» гуруҳи аъзоси Дилниёз Ғофуров эса ҳеч қачон чекмаган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.