11:12 / 23.02.2018
5 885

Ўзбекистонда туризмни кечаю кундуз тарғиб қилувчи халқаро телеканал очилади

Ўзбекистонда туризмни кечаю кундуз тарғиб қилувчи халқаро телеканал очилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда шунингдек, Ўзбекистон туризм брендини хорижда тарғиб қилиш масаласи ҳам таҳлил қилинди.

Йиғилишда мамлакатимиз инвестиция, савдо ва туризм салоҳиятини ўзаро мувофиқлаштириб, ягона бренд остида реклама қилиш зарурлиги таъкидланди. Миллий телерадиокомпания ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги зиммасига Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кеча-кундуз тарғиб қилувчи, саёҳатга оид турли қизиқарли кўрсатувлар намойиш этиб борувчи халқаро телеканал ташкил этиш вазифаси юкланди.

Хориж давлатлардаги элчилар мамлакатимиз, миллий қадриятларимизнинг тарғиботчилари бўлиши, бунга чет элдаги ватандошларимиз ҳам ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидланди. Туризм ривожи учун зарур шароитлар яратишга доир устувор йўналишлар белгилаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда туризмни кечаю кундуз тарғиб қилувчи халқаро телеканал очилади