Янги «Юлдузлар жанги» экранларга чиқишга улгурмай, 50 млн доллар ишлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги «Юлдузлар жанги» экранларга чиқишга улгурмай, 50 млн доллар ишлади

Маданият 20-11-2015, 22:42 717

«Юлдузлар жанги» киноэпопеясининг еттинчи фильми чипталарнинг олдиндан сотилиши бўйича рекорд ўрнатди, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Янги «Юлдузлар жанги» экранларга чиқишга улгурмай, 50 млн доллар ишлади

Премьерадан тўрт ҳафта аввал картина 50 миллион доллардан зиёд маблағ йиғди, бундай сумма премьера намойишлари учун жуда катта ҳисобланади, бироқ шу пайтгача ҳеч қайси фильм олдиндан бунча пул тўпламаган.

Экспертлар янги «Юлдузлар жанги» премьера ҳафтасида йиғилган маблағ бўйича рекорд ўрнатишини башорат қилмоқда. Бироқ картина кинотеатрларга Янги йил байрами арафасида чиқишини, бу пайтда фильмлар ўртасида кучли рақобат кетишини ҳисобга олиб, тушум рекорд миқдорда бўлмаслиги ҳам мумкин.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.