22:58 / 23.02.2018
4 559

Хориж компаниялари ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради

Хориж компаниялари ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради
«Ўзбектелеком» АК Россиянинг Ivi онлайн-кинотеатри билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Мазкур бренд Warner Brothers, Paramount Pictures, Fox, Sony Pictures, NBC Universal, Disney, BBC, «Мосфильм», «Базелевс», «Централ Партнершип» ва бошқа шу каби йирик ишлаб чиқарувчилар контентидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиб келаяпти.

«Биз Россия бозори етакчиси — Ivi ва яна бир неча хориж компанияси билан музокаралар олиб бораяпмиз. Яқин ойлар ичида, кўпи билан ярим йилда, нафақат интернет ва IPTV’дан фойдаланиш, балки чет эллик етказиб берувчилар контентига пуллик обуна бўлиш имкониятларини ўз ичига олган ижтимоий тариф режаларини ишга туширишни мўлжаллаб турибмиз», — дейди «Ўзбектелеком»нинг маркетинг ва тижорат ишлари бўйича директори Евгений Вишневский.

Унинг сўзларига қараганда, хориж контент етказиб берувчилари нафақат Ўзбекистон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириш, балки бу ерда мустаҳкам жой олишни ҳам мақсад қилган. Жумладан, улар Россия ва Ғарбда машҳур бўлган контентни ўзбек тилига ҳам ўгиришни режалаштирган.

«Бундан ташқари, чет эл компаниялари маҳаллий кино ишлаб чиқарувчилар ва студиялар билан ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган», — дейди Вишневский.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» АК мамлакатда 7 йилдан бери абонентларга турли интерактив сервис хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган янги авлод телевидениеси — IPTV’ни жорий этиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хориж компаниялари ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради