Ҳиндистонлик киноактриса, тўлиқ исми Шри Амма Янгер Айяпан бўлган Шридеви 54 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўлим сабаби юрак хуружи бўлди. Бу вақтда Шридеви Дубайда, қариндошининг никоҳ маросимида бўлган.
Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва мамлакат бош вазири Нарендра Моди актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.
Шридеви 4 ёшидан бошлаб миллий ҳинд киноларида суратга туша бошлаган. У Болливуд фильмида 1978 йилда дебют қилган ва тез орада Ҳиндистон киносининг катта юлдузига айланган. Актриса 270дан ортиқ кинокартинада роллар ижро этган, жумладан, «Артист» (Kalaakaar, 1983 йил), «Фарзанд» (Aulad, 1987 йил) ва «Мистер Ҳиндистон» (Mr. India, 1987 йил). 1997 йилда у кинодан кетганини эълон қилганди, аммо 2012 йилда яна экранларга қайтди. 2013 йили Ҳиндистон ҳукумати уни Падма Шри мукофоти билан (бу мамлакатда мақоми бўйича тўртинчи ўринда турадиган мукофот) тақдирлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди