“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева бугун, 1 март куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетди. Хонанда Ҳайдар Алиев номли Баку Халқаро аэропортидан алоқага чиқди, дейди Қалампир нашри.
“Ҳозиргина Бакуга етиб келдим. Сафаримдан асосий мақсад – санъат соҳасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш, озар ҳамкасбларимдан бири Терлан Новхани билан дуэт куйлаш”.
Манзура Озарбайжонга бугун етиб борган бўлса-да, хонанданинг ташрифи ҳақидаги хабарлар бир ҳафта аввал озар ва турк матбуотининг асосий янгиликларидан бирига айланган эди. 20 дан ортиқ расмий интернет-нашрлар Манзуранинг Бакуга ташриф буюраётгани ва клип суратга олдириши ҳақида ёзди.
Маълум қилинишича, Манзура Йўлдошева озар хонандаси Терлан Новхани билан “хиёнат қилмадим” номли дуэт ижро этган. Қўшиқни Манзура ўзбек тилида, Терлан эса озар тилида куйлаган. Мазкур таронага озарбайжонлик таниқли клипмейкер Ноил Набиўғлу томонидан клип суратга олинади.
Маълумот учун, Терлан Новхани Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев куйлаган “Бемор” қўшиғининг асл эгасидир.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ҳам озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафоев билан “Сев мени” номли дуэт ижро этган эди. Бироқ бу қўшиққа клип олинмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди