Санъаткорларнинг “ставкаси” қанча? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Санъаткорларнинг “ставкаси” қанча?

Маданият 22-11-2015, 00:13 1 926
Санъаткорларнинг “ставкаси” қанча?

“Даракчи” газетаси таниқли қўшиқчи ва бошловчиларнинг тўйдаги хизматлари тантана эгаларига неча пулга тушиши ҳақида материал эълон қилди. Унда кўплаб санъаткорларнинг хизмат ҳақлари “шартли бирликлар”да кўрсатилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти. Бундай ўзига хос тадқиқот натижалари ҳам нашрнинг сайтидаги овоз бериш, ҳам нашр ходимлари ўтказган суриштирув натижаларига кўра эълон қилинди.

Маълум бўлишича, санъаткорлар орасида биринчи ўринда Озодбек Назарбеков турибди. Унинг “бирров” тўйда кўриниши 1.2-1.5, “навбатчи”лиги эса 7-10 “шартли бирлик” билан баҳоланган. Иккинчи ва учинчи поғоналарни банд қилган Жаҳонгир Отажонов ва Насиба Абдуллаеваларнинг бу кўрсаткичлари эса, мувофиқ равишда, 2-2.5, 1.5 ва 4-5, 3.5-4 қилиб белгиланди.

Шунингдек, қўшиқчилар Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиевларнинг “ставкалари” анча баландлиги материалдан маълум бўлди.

Бошловчилар ичида эса кучли учликни Дилноза Кубаева (1), Дилдора Рустамова (0.4) ва Даврон Кабуловлар (0.4) эгалладилар.

Шунингдек, тўйлардаги навбатчиликларни ҳозир асосан 3 ёки 4 нафар йигит-қизлардан иборат гуруҳлар олиб бораётгани ва уларнинг белгиланган қийматлари ҳамёнбоплиги айтилди. Кўпинча таниқли хонандалардан кўра ёшлардан иборат янги гуруҳларга мурожаат қилиш тўй эгаларига осонроқ бўлмоқда.

Гуруҳлар ичида энг “қиммати” “Санъат” гуруҳи бўлиб, унинг рейтинги 1.5 “шартли бирлик”ка баҳоланди. Кейинги “совринли” ўринларни “Шарқ” (1.2) ва “Караван” (1) гуруҳлари забт этди.

Санъаткорларнинг “ставкаси” ҳақидаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги рўйхатдан билиб олишингиз мумкин бўлади:

Озодбек Назарбеков

Бирров: 1,2—1,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 7—10 «шартли бирлик»

Жаҳонгир Отажонов

Бирров: 2—2,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 4—5 «шартли бирлик»

Насиба Абдуллаева

Бирров: 1,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 3,5—4 «шартли бирлик»

Шаҳзода

Бирров: 1 «шартли бирлик»

Райҳон

Бирров: 0,7—0,8 «шартли бирлик»

Ботир Қодиров

Бирров: 0,6 «шартли бирлик»
Навбатчи: 3—5 «шартли бирлик»

Сардор Мамадалиев

Бирров: 0,5—0,8 «шартли бирлик»
Навбатчи: 1,5—2 «шартли бирлик»

Улуғбек Раҳматуллаев

Бирров: 0,5—0,6 «шартли бирлик»

Мавлуда Асалхўжаева

Бирров: 0,6 «шартли бирлик»

Муниса Ризаева

Бирров: 0,7 «шартли бирлик»

Баҳром Назаров

Бирров: 0,3 «шартли бирлик»
Навбатчи: 1—3 «шартли бирлик»

Манзура

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Шоҳруҳхон

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Жасур Умиров

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Зиёда

Бирров: 0,45—0,5 «шартли бирлик»

Авазбек Олимов

Бирров: 0,1—0,2 «шартли бирлик»

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.
Мавзуга оид

Асал Шодиева Дилноза Кубаевага таҳдид қилди
23:31 / 25-05-2016
Гулбаҳор Эрқулова энди Озодбек Назарбековни танқид қилди
13:09 / 24-04-2016
«Даракчи» санъаткор ва бошловчиларнинг тўйлардаги «ставкалари» рейтингини тузди
11:15 / 19-11-2015
Энг яхши ва энг савиясиз ўзбек фильмлари рейтинги эълон қилинди
19:57 / 16-08-2015
Қўшиқчи Адель Британиянинг энг бой ёш қўшиқчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади
13:42 / 23-04-2015