17:50 / 02.03.2018
5 721

Улуғбек Раҳматуллаев АҚШнинг уч штатида концерт беради

Улуғбек Раҳматуллаев АҚШнинг уч штатида концерт беради
Ташрифдан мақсад – уммон ортида концерт дастурини ҳавола этиш.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев АҚШга йўл олмоқда. Хонанда кеча ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан виза олишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Ташрифдан мақсад эса уммон ортида концерт дастурини ҳавола этиш.

Хонанда 10 март куни Нью-Йорк, 17 март куни Лос-Анжелас, 23 март куни Чикагода концерт дастурини тақдим этади.

Хонанда айни дамда Қозоғистонда. У кеча ижодий жамоаси билан Қозоғистоннинг Тараз шаҳрига жўнаб кетди. Бугун, 2 март куни Таразда Улуғбек Раҳматуллаев “Ёнимда” номли концерт дастурини тақдим этиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Раҳматуллаев АҚШнинг уч штатида концерт беради