09:22 / 06.03.2018
6 557

"Scorpion" фильмида машҳур турк актёри суратга тушади

"Scorpion" фильмида машҳур турк актёри суратга тушади
"Осиё" сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг "Scorpion" фильмида суратга тушади, деб ёзади "Даракчи" нашри.

Бугун Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.

Мурат Йилдирим 1979 йилда Туркиянинг тарихий Конья шаҳрида туғилган. "Буёк ёлғон" (2004), "Тўфон" (2006), "Осиё" (2007-2009), "Ишқ ва жазо" (2010), "Тун қироличаси" (2016) сериалларидаги роллари билан мухлислар қалбидан жой олган. Шунингдек, актёр иштирокидаги "Адабий ишқ", "Сукут" ва бошқа фильмлар катта шуҳрат қозонган. Мурат 2017 йилда "Айла" номли фильмда суратга тушди.

Мурат Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модел Имане Эльбани билан бирга ташриф буюради. Имане 2008 йилда "Марокко гўзали", кейинроқ эса "Miss Arab World" совринларини қўлга киритган. У Шарқнинг 50 нафар энг гўзал аёллари сафига киради. Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдўған шахсан Мурат учун Иманега совчилик ҳам қилган.

"SCORPION"да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.

Мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Scorpion" фильмида машҳур турк актёри суратга тушади