12:30 / 07.03.2018
6 350

Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров ва 100 дан зиёд бошқа ўзбек санъаткорлари Душанбега етиб келди

Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров ва 100 дан зиёд бошқа ўзбек санъаткорлари Душанбега етиб келди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" чартер рейси орқали 6 март куни 100 дан ортиқ ўзбек қўшиқчилари, раққослари ва мусиқачилари Душанбега етиб боришди.

Улар 9 март куни бўлиб ўтадиган "Дўстлик оқшоми" концертида чиқиш қилишади. Тожикистон томондан 150га яқин қўшиқчи, мусиқачи ва раққослар чиқиши режалаштирилган.

Икки давлат раҳбарларидан ташқари байрамона тадбир томошабинлари қаторидан Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумат ва парламент аъзолари, жамоатчилик вакиллари ҳам ўрин олади.

Ўзбек артистлари гуруҳида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарpух Закиров, Озодбек Назарбековлар бор. Тожикистон томондан концертда Давлатманд Холов, Нигина Амонкулова ва опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар иштироки назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон таклифи билан 9-10 март кунлари Душанбеда расмий ташриф билан бўлиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров ва 100 дан зиёд бошқа ўзбек санъаткорлари Душанбега етиб келди