21:43 / 17.03.2018
6 984

Энди Шаҳзода сизга янада яқинроқ бўлади

Энди Шаҳзода сизга янада яқинроқ бўлади
Барчага маълум хонанда Шаҳзода 6 йил мобайнида ҳар йили “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этиб келган. Хонанда 2018 йил бу анъанадан воз кечиб, республиканинг турли шаҳарларидаги мухлисларини хурсанд қилишга ахд қилди.

Аниқроғи, Шаҳзода ижодий жамоаси билан биргаликда “Шаҳзода сенинг шаҳрингда” номли концерт дастури билан республика бўйлаб гастролга чиқади. Хонанданинг бу қароридан мақсади битта: мухлисларига янада яқинроқ бўлиш, улар билан учрашиш! Концертда барчага бирдек севимли бўлишга улгурган “хит”лар қатори, янги қўшиқларни ҳам тинглашга муваффақ бўласиз.

Концерт турнеси 1 майдан бошланади. Концертлар ўтадиган манзиллар:
1 май Урганч шаҳридаги марказий ўйингоҳ,
2 май Нукус шаҳридаги Амфитеатр,
8 май Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳи,
9 май Андижон шаҳридаги Амфитеатр,
10 май Фарғона шаҳридаги Амфитеатр,
11 май Қўқон шаҳридаги марказий ўйингох,
20 май Самарқанд шаҳридаги “Мўжиза” Амфитеатри,
21 май Ургут туманидаги Амфитеатр,
22 май Бухоро шаҳридаги марказий ўйингох,
23 май Вобкент туманидаги марказий ўйингох,
24 май Ғиждувон туманидаги марказий ўйингох,
25 май Навоий шаҳридаги “Ёшлик” ўйингохи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Энди Шаҳзода сизга янада яқинроқ бўлади