Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 6—8 июнь кунлари 300 дан ортиқ олим ва экспертлар иштирокида «Ўзбекистон маданий мероси» халқаро конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Конгрессда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган олтита китоб-альбом, шунингдек Алишер Навоий ҳаётлигида ёзилган асарларининг факсимиле нусхалари тақдим этилади.
«Конгресс ўтказиладиган кунларда Санкт-Петербургдаги йирик музейларда Ўзбекистон маданий мероси намуналари кўргазмаси ҳам отказилади. Экспозициялар намойиши учун Россия этнографик музейи, Шарқий қўлёзмалар институти, Эрмитаж, Россия миллий кутубхонаси ва шу каби йирик бинолардан майдончалар ажратилган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон маданияти кунлари Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича чемпионат олдидан ўтказилаётгани эса унга янада кўпроқ эътибор жалб этади.
Конгресс доирасида Ўзбекистон ҳунармандлар томонидан ижодий лаборатория ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Шунингдек, Россия музейларига замонавий декоратив-амалий санъат намуналари ҳам топширилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Абосбек Файзуллаев кучли лигага кетади!