20:55 / 19.03.2018
18 143

Шаҳзода турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Шаҳзода турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
16 март куни мафтункор Шаҳзода оммавий ахборот воситалари вакиллари билан пресс-конференция ўтказди, деб ёзади "Тунукун" нашри.

Ҳар йили май ойида ўзининг яккахон концерт дастури билан мухлисларини шод этадиган Шаҳзода бу йил Республика бўйлаб катта гастроль сафарига отланган. 1 май куни старт бериладиган турне юртимизнинг 12 нуқтасида бўлиб ўтади. Бунга сабаб, хонанданинг юртимизнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган мухлисларининг ҳаммасида ҳам ҳар йили пойтахтимизда бўлиб ўтадиган концерт дастурига келиш имконияти йўқлигида. Мухлисларнинг илтимосларини инобатга олган холда, бу йил хонанда юртимиз бўйлаб концерт сафари ташкил қилишга қарор қилган.

Матбуот анжуманида хонанда журналистларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.

Журналистлардан бири сўнгги кунларда кўп муҳокама бўлган мавзуга тўхталиб, хонандадан турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритишини илтимос қилди.

«Тўғрисини айтсам бундай гап-сўзлар менинг қулоғимга ҳам етиб келди. Бунга балки эндиликда «Тарона Рекордс» билан ҳамкорлик қилмаётганим бўлса керак. Лекин бу гапларга ҳеч қандай асос йўқ, турмуш ўртоғим мени “эркин сузишга” қўйиб юборди ва биз Даврон билан шахсий студиямизни очиш устида иш олиб бормоқдамиз. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, мухлисларимни хафа қилмоқчимасман, лекин ҳаётимда биринчи ўринда оилам туради. Санъат ёки оилани танлашга тўғри келса, мен ҳеч иккиланмай оиламни танлайман».

Гастроль сафарида жонли ижрода ҳам қўшиқлар айтасизми деган саволга хонанда албатта жонли ижро ҳам бўлиши, лекин бутун дастур жонли ижрода бўлади деб лоф сўзламаслигини билдирди.

Хонанда ўғли Салихнинг ижоди ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

«Мен биринчи ўринда ўғлим ўқишини тамомлашини хоҳлайман. Қўшиқчилик ўғлим учун ҳозирча шунчаки хобби. Шу ўринда таъкидлашим жоиз, Салих кенг оммага тақдим этган икки қўшиғини менинг ёрдамимсиз, ўз кучи билан ёзган, сўзлари ҳам ўзига тегишли. У менсиз ҳам муваффақиятга эриша олишини исботламоқчи. Агар унга ёрдам керак бўлса, ҳеч қачон ёрдамимни аямайман, лекин ҳозирча у ёрдам сўрагани йўқ».
Хонанда актриса сифатида ижодини давом эттирадими деган саволга қуйидагича жавоб берди:

«Менинг ҳаётимда кинонинг ўрни катта. Кинода суратга тушишни жуда яхши кўраман. Ҳаттоки, чет элларда мени айнан «Фотима ва Зуҳра» фильмидан сўнг таний бошлашган десам ҳам бўлади. Сўнгги пайтларда киноларда суратга тушмаётганимга сабаб, менга таклиф қилинган сценарийларда ўзимни кўра олмадим. Профессионал актриса бўлмаганим боис, мен учун роль ўйнаш жуда қийин, мен ҳар бир ролимни яшайман. Шунинг учун сценарийни ўқиганимда бу ролни яшай олишимга катта аҳамият қаратаман. Ўзим сўнгги пайтларда кўпроқ тарихий фильмлар кўра бошладим. Ўғлимга ҳам доим шуни таъкидлайман, кино кўрадиган бўлсанг, вақтингни сарфлашинга арзийдиган фильмлар кўр, токи у фильмдан сенга бирон фойда бўлсин. Бекорчи, бемаъни фильмларга вақтинги сарфлама, дейман. Агар менга ҳам бирор тарихий фильмда суратга тушиш таклифи тушса, жон деб рози бўламан. Суратга олиш жараёнини жуда соғиндим ва ўзимга мос ролни интиқлик билан кутяпман».

Маълумот ўрнида:
Чипталар март ойининг 20 санасида сотувга чиқади. Хонанда маъмурининг таъкидлашича, энг қиммат чипта нархи 15 000 сўмниташкил қилади.

Матбуот анжумани сўнгида ОАВ вакиллари хонанда билан суратга тушиш имконига эга бўлдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди