Анжелина Жоли тўртинчи бор турмушга чиқишга ҳозирлик кўрмоқда

  • Маданият
  • 20-03-2018, 07:30
  • 1 268
  • Анжелина Жоли тўртинчи бор турмушга чиқишга ҳозирлик кўрмоқда
    Америкалик актриса Анжелина Жоли яқин орада тўртинчи бор турмушга чиқади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

    42 ёшли Голливуд юлдузи бу гал актёрни эмас, британиялик миллионерни танлади. ОАВга кўра, Жоли ва миллионернинг ишқий муносабатлари бир йилдан ошиқ вақтдан бери давом этмоқда. Уларни Жорж Клунининг рафиқаси Амал таништирди.

    «Энжи шунчалик севиб қолганидан яқин орада тўртинчи бор никоҳ ришталарини боғлайди. Унинг ўзи буни таклиф этди», — дейди актрисанинг дугонаси.

    Маълумот учун, Жоли олдинроқ актёрлар Жонни Ли Миллер, Билли Боб Торнтон ва Бред Питт билан турмуш қурганди.

    » » Анжелина Жоли тўртинчи бор турмушга чиқишга ҳозирлик кўрмоқда
    Яндекс.Метрика