10:29 / 23.03.2018
10 071

Тез кунда! Миллий ТВ «Умар ибн Хаттоб» телесериалини намойиш этади

Тез кунда! Миллий ТВ «Умар ибн Хаттоб» телесериалини намойиш этади
Миллий ТВ «Умар ибн Хаттоб» тарихий телесериалини намойиш этишини эълон қилди. Телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида сериалдан трейлер жойлаштирилган бўлиб, «Умар ибн Хаттоб»! Тез кунда! Томоша қилинг!» дея пост қолдирилган, деб ёзади Кун нашри.

Қатарлик кинематографлар томонидан суратга олинган ушбу сериал 2012 йилда режиссёр Ҳотам Али томонидан суратга олинган. Фильмда халифанинг 18 ёшлиги — 604 йилдан бошлаб воқеалар ҳикоя қилинади. Бу вақтгача пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг Аллоҳнинг расулликка киришишига ҳали 6 йил бор эди. Фильмдаги воқеалар 644 йилгача — ҳазрати Умар р.а.нинг вафотига қадар бўлган даврни қамраб олган.

Фильмда қолган уч халифа Абу бакр Сиддиқ, Усмон ва Али р.а.лар образи ҳам гавдалантирилган. Ислом қоидаларига мувофиқ, Муҳаммад с.а.в. кўрсатилмаган.

31 қисмдан иборат сериалда Усмон ибн Хаттоб ролини Самир Исмоил ўйнаган. Абу Бакр Сиддиқ ролида Ҳассан Масъуд, Усмон ибн Аффон ролида Самир Мази ва Али ибн Абу Толиб ролида Ғаним Зрелли.

Qatar TV буюртмасига кўра ишланган ушбу сериалнинг съёмка жараёни Саудия Арабистони ва Марокашда суратга олинган.

«Миллий ТВ» телеканали сериал намойиши айнан қайси кундан бошланиши ва куннинг қайси соатида кўрсатилишига ойдинлик киритмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тез кунда! Миллий ТВ «Умар ибн Хаттоб» телесериалини намойиш этади