15:27 / 25.03.2018
4 752

Hazar TV телеканали ижодий гуруҳи Самарқанд ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

Hazar TV телеканали ижодий гуруҳи Самарқанд ҳақида кўрсатув тайёрламоқда
Озарбайжоннинг Hazar TV телеканали орқали намойиш этиладиган «Сирдаш» машҳур сайёҳлик шоусининг навбатдаги сони Самарқанд бўйлаб саёҳатга бағишланади. Ижодий гуруҳ 19—26 март кунлари Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Самарқанд шаҳрида бўлади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Hazar TV телеканали делегацияси бошловчи Рахиб Алиярзаде, режиссёр Шахбаз Расулов, оператор Элънур Аббасов ташрифларининг биринчи кунида Самарқандда Наврўз байрами жараёнларида иштирок этишди. Шунингдек, тур давомида улар Самарқанд анъаналари ҳамда меъморий ва этнографик ёдгорликларини ўрганишади.

Озарбайжон телевидениесида Самарқанднинг туризм, маданият, анъаналари ва меъморий ёдгорликларининг янги имкониятларига доир ҳикоялар ўз навбатида мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар сонининг ошишига сабаб бўлади. Ижодий гуруҳнинг суратга олиш ишлари байрам сайллари, миллий таомлар фестиваллари, беллашувларга бой умумхалқ Наврўз байрамига тўғри келгани кўрсатувнинг навбатдаги сонини янада қизиқарли қилади.

Маълумот учун, «Сирдаш» кўрсатуви Озарбойжоннинг «Hazar TV» телеканали орқали ҳар ҳафта эфирга узатиб борилади. Бу вақт ичида кўрсатув ижодий гуруҳи кўплаб мамлакатларда бўлиб қайтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Hazar TV телеканали ижодий гуруҳи Самарқанд ҳақида кўрсатув тайёрламоқда