15:23 / 26.03.2018
6 508

Режиссёр нима учун Саида Раметовани изза қилган эди?

Режиссёр нима учун Саида Раметовани изза қилган эди?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова биз билан бўлган суҳбатда ёшлигида содир бўлган таъсирли воқеани сўзлаб берди.

— Кўп йиллар олдин, номини айтмайман, бир режиссёр ҳам жуда қаттиқ дилимни оғритган. У пайтлари турмуш ўртоғим билан «Ёш гвардиячилар» театрида ишлардик. Театрдаги етакчи актрисалардан эдим. Азиз ҳали ёш, иситмаси чиқиб, тоби бўлмаётганди. Ишдалигимда раҳматли қайнонам боламга қараб турардилар. Танаффус пайти уйга шошилдим, Азизни дорисини ичириб, ҳолидан хабар олиб, яна театрга югурдим. Бор-йўғи 2-3 дақиқага кечиккандим ўшанда, режиссёримиз эса ҳаммани олдида изза қилган. Ваҳоланки, ўзимдан ўтаётганини ўзим биламан. Нимаси алам қилган биласизми, актрисалардан бири гап билан мени ўйиб-ўйиб олган. Режиссёримизга узримни айтганман-у, аммо ҳалиги актрисага қарата «Аввал сиз менга ўхшаб турмушга чиқинг, икки фарзанд туғинг, кейин гапирасиз», дедим. Тилингиздан отилиб кетадими? Кетади (йиғлаб)! Бир-биримизнинг олдимизда роль ўйнашимизнинг кераги йўқ, ахир кимнинг қандайлигини биламиз-ку. Бу гапларни ҳеч кимга айтмагандим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Режиссёр нима учун Саида Раметовани изза қилган эди?